2017 йилдан бошлаб Porshe Panamera универсали чиқарилади

2017 йилдан бошлаб Porshe Panamera универсали чиқарилади

Porshe Panamera универсал русуми шу кунларда Нюрбургринг пойга йўлагида синовдан ўтказилмоқда. Porshe компанияси келгуси йилдан бошлаб Панамерани ялпи ишлаб чиқаради. Нархи, ҳозирча, эълон қилинмади.

Автомобилнинг ташқи қиёфаси Sport Turismo русумини бир оз эслатади. Порше Панамеранинг томи ясси, орқа устунчалари пухта ишланган. Алюминий ва ўта мустаҳкам енгил металлардан ясалганлиги туфайли Sport Turismo русумидан бирмунча енгилроқ.

6 ва 8 цилиндрли V-симон двигателлар ўрнатилади. Автомобиль бозори экспертлари янги машина Mercedes GLC русумига муносиб рақобатчи бўлишини башорат қилишмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"