2017 йилдан Москвада ҳайдовчисиз автомобилларни синаш бошланади

2017 йилдан Москвада ҳайдовчисиз автомобилларни синаш бошланади

Каршеринг оператори ҳозирдан транспортни овоз билан бошқариб синамоқда. Келаси йилдан эса РФ пойтахтида каршеринг тизимининг ҳайдовчисиз автомобилларини синаш бошланади.

Ҳайдовчисиз машиналар барча керакли датчик ва регистраторлар билан жиҳозланади. Уларни каршеринг компанияси ходими аввал завод майдончаларида синаб кўради. Кейинроқ шаҳар муҳитида, шунда ҳам иҳоталанган ҳудудда синов давом эттирилади. Кўнгиллилар машина рулига ўтириши мумкин.

Машиналар Москва йўлларига чиқишидан олдин технологиянинг ишончлилиги бир неча бор текширилади. Тўлақонли ҳайдовчисиз машиналарни 2018 йилдан кўчада учратиш мумкин. Унгача йўл ҳаракати қоидаларининг айрим бандларига ўзгартириш киритилади.

Mos.ru сайтининг ёзишича, ижарага бериладиган ҳайдовчисиз автомобилларни дастлаб шофёр бошқаради, кейинроқ йўловчиларнинг ўзи овоз билан бошқариши мумкин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"