2018 йилда Ўзбекистонда таксичилар патент асосида фаолият кўрсатиши мумкин

2018 йилда Ўзбекистонда таксичилар патент асосида фаолият кўрсатиши мумкин

Жисмоний шахсларга 2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилиши мумкин, деб ёзади Daryo.uz.

Бу ҳақда Ўзбекистон Сенатининг 13-ялпи мажлисида маъруза қилган бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Ушбу тартиб тегишли лицензия олган, ўриндиқ жойлари 4 (тўрт) йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур таклиф Президентнинг солиқлар йиғувчанлигини ошириш, даромадларини легализация қилиш, қўшимча резервларни аниқлаш доирасида берган топшириқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.