9 йилдан сўнг ички ёнув двигателли автомобиллар тақиқланади

9 йилдан сўнг ички ёнув двигателли автомобиллар тақиқланади

БМТ Парижда ўтказган COP21 бутунжаҳон иқлим конференциясида Буюк Британия, Германия, Нидерландия ва Норвегия, шунингдек, АҚШнинг бир нечта штатлари 2050 йилдан сўнг ички ёнув двигателли автомобиллардан фойдаланишни ва улар савдосини тақиқлашларини билдирган эди.

Аммо Голландия ҳукумати муддатидан 25 йил олдинроқ тақиқни киритмоқчи. The Guardian нашри хабар беришича, голланд парламентининг қуйи палатаси бу хусусдаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди маҳаллий сенат тасдиқласа, сарлавҳадаги тақиқ кучга киради.

Ҳозир Голландияда сотилаётган машиналарнинг ўн фоизи электромобиллардир. Йилдан йилга электромобиллар ҳиссаси савдода ва транспорт соҳасида ортиб бормоқда. Шу сабаб маҳаллий ҳукумат 2025 йилга бориб, электрли ёки гибрид технологияли машиналарга тамоман ўтилишига ишонади.

Голландлар орасида электромобилларнинг оммалашувига сабаб “шахсий транспорт воситаси солиғи” экологик тоза машиналардан ундирилмаслигидир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"