Абу-Дабида ям-яшил BMW намойиш этилди
Автомобиль ранги ўзига ярашиқли бўлса, эътиборни жалб қилади, бозори чаққон бўлади. Хунук ранг эса харидорни қочиради. Шу боис автомобилсозлар ранг танлаш масаласида эҳтиёткордирлар. Шунга қарамасдан, таваккал қилиб янги автомобилини тамоман ўзига хос рангда тақдим этувчи компаниялар учраб туради.
BMW i8 қора ва кулранг седанлар орасида “қуш қанотлари” билан ажралиб туради. BMWнинг Абу-Дабидаги дилери мазкур гибрид спорткарни ёрқин яшил рангга бўяб намойиш этди. Тўғри, зангори рангда Lamborghini, Dodge Viper, SEAT ва Mazda автомобиллари сотилади, аммо ям-яшил BMWни халқ биринчи марта кўрди.
Яшил кузовдан ташқари аэродинамик қисмлари, жумладан, олд панжара, олд бампернинг сплиттери, ён этаклари ва орқа антиқаноти карбондан ясалганлиги эътиборга моликдир. Ғилдирак дисклари енгил қотишмадан тайёрланган.