Airbus учар автомобиль қанақа бўлишини кўрсатди

Airbus учар автомобиль қанақа бўлишини кўрсатди

Етти паррак, ғилдираги эса йўқ. Airbus келажакнинг учар автомобилини шундай гавдалантирди. Машинани синаш шу йилдан бошланиши мумкин.

Автомобилнинг олдида тортувчи тўрт парраги ва манёвр қилиш учун корпусининг кетида уч двигатели бўлади. Кабина йўловчи лайнериники кабидир. Эшиги фазовий кема люкини эслатади. Ғилдираклар ўрнида эса чанғисимон таянчлар бор.

“Ҳавога кўтарилиш ва шу йўл орқали йўллардаги тиқинларга барҳам бериш – кўпларнинг орзуси. Дунё бўйича ихтирочилар ва тадбиркорлар, жумладан, Airbus корпорацияси каби йирик маблағга эга компаниялар йўловчини машинага лиқ тўла шоссе тепасидан олиб ўтувчи ҳаво кемасини ишлаб чиқишда биринчи бўлиш имконияти учун курашмоқда”, деб ёзмоқда Associated Press агентлиги.

АРнинг ёзишича, концепт-карларнинг кўпчилиги тўхтаганда тахланувчи қанотларга эга. Аммо бу аппаратларнинг аксариятини одатий тушунчадаги автомашина деб бўлмайди. Улар вертолёт каби тик кўтарила олувчи аппаратлардир.

Учадиган автомобиль ясаб инсониятнинг кўкда учиш орзусини рўёбга чиқариш ажойиб ғоя. Бироқ бу йўлда талай тўсиқлар бор. Уларнинг бири тартибга солувчи органларни учар автомобилларнинг хавфсизлигига ишонтиришдир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"