Андижон шаҳридаги 7 чорраҳага видеокузатув камералари ўрнатилди

Андижон шаҳридаги 7 чорраҳага видеокузатув камералари ўрнатилди

Андижон вилоятининг транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларига 94 та видеокузатув камералари ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича,  камералар шу йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишни бошлайди.

Ушбу камералар светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган, узлуксиз чизиқни босган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳамда тўхтаб туриш тақиқланади йўл белгиси талабларига бўйсунмаган ҳайдовчилар бошқарувидаги автомототранспорт воситаларини қайд этиб бориши режалаштирилган.

Видеокузатув камералари Андижон шаҳри ҳудудидаги  А.Темур-А.Навоий, А.Темур-З.М.Бобур, Машраб-Лермонтов, Ўзбекистон-Фурқат, Ўзбекистон-З.М.Бобур, Чўлпон шоҳ-Мустақиллик ва З.М.Бобур-Ю.Отабеков кўчалари кесишган чорраҳаларига ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.