Apple автомобилини кўрсатишни ортга сурди

Apple автомобилини кўрсатишни ортга сурди

Apple компанияси шартли номи Titan бўлган электромобиль устида ишлаётгани тўғрисида carzone.uz илгари хабар берган эди. Яқинда тарқалган даракларга кўра, электромобилнинг тақдимоти 2021 йилга кўчирилди. Аввалроқ “тишланган олма” авторусумини 2020 йилда кўрсатишга ваъда берган, ҳаттоки, 2019 йилда кўрсатилиши ҳақида гап-сўзлар юрган эди.

“Тесла” раҳбари Элон Маск Appleни ҳам, унинг Titan лойиҳасини ҳам бир неча марта танқид остига олган. Унинг айтишича “олма”чилар имкониятни қўлдан бой берди ва энди машина чиқарса оммалашмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"