Apple электромобили 2020 йилда тайёр бўлади

Apple электромобили 2020 йилда тайёр бўлади

Электромобилнинг шартли номланиши – iCar. Appleнинг Берлиндаги лабораториясида немис автосаноатининг 20 нафар собиқ мутахассиси машина яратиш устида меҳнат қилмоқда.

Мутахассисларнинг биринчи галдаги вазифаси дастурий таъминот ва бозор стратегиясини тузишдир. Техник қисми эса Magna Steyr компанияси зиммасига юкланган. Келажакда янги машинани онлайн ижара орқали олиш мумкинлиги ҳозирданоқ маълум. Чакана тартибда сотиш режалаштирилмаган. Катта харажат талаб қилганлиги учун Apple дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини тузмоқчи эмас. Шунингдек, iCar тўла автоном бўлмайди.

iCar ўлчами ҳақида маълумот йўқ. Аммо кузатувчилар уни ихчам шаҳар машинаси қиёфасида тасаввур этмоқда.

Айтиб ўтиш лозимки, сўнгги вақтда Apple кўплаб тажрибали мутахассисларни ўзига чорламоқда. Яқинда Teslaнинг собиқ вице-президенти ва бош инженери Крис Порритт ва Жейми Карлссонлар Appleга қўшилди. Бундан ташқари, Volkswagen, FiatChrysler, Panasonic, Samsung, Toshiba сингари компанияларнинг сара мутахассислари Appleда фаолият юритмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"