АҚШда 40 млн хавфсизлик ёстиқчалари алмаштирилади

АҚШда 40 млн хавфсизлик ёстиқчалари алмаштирилади

Бу ёстиқчаларни илгари хабар берганимиз Takata компанияси ишлаб чиқарган.

Automotive News хабарига кўра, тизимида аммиак селитраси қўлланган Takata ёстиқчалари “қатағон” қилинади. АҚШнинг йўл хавфсизлиги бўйича Миллий маъмурияти (NHTSA) маълумот беришича, заводдаги хатолик туфайли махсус абсорбент қўшимча ишлатилмаган. Натижада у очилиш вақтида ёрилиб кетиши ёки керагидан ортиқча куч билан отилиши мумкин.

АҚШда ҳозиргача носоз ёстиқчага алоқадор 10та ўлим ҳолати кузатилди. 100 ҳолатда эса йўловчи ва ҳайдовчилар шикастланди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"