АҚШда ўлчами смартфонга тенг роторли двигатель ясалди

АҚШда ўлчами смартфонга тенг роторли двигатель ясалди

Американинг LiquidPiston фирмаси карт (инг. Go-kart, кузовсиз митти пойга машинаси) учун “X Mini” номли двигатель тайёрлади.

Фирма раҳбарияти айтишига қараганда, двигателча ҳажми 70 см куб, вазни 1,8 кг. Қуввати уч от кучига тенг. Инженерлар гуруҳи двигатель вазнини янада камайтириш устида бош қотирмоқда. Бир қатор ўзгартиришлар киритилгач, вазни 1,3 кгга тушади, қуввати эса 5 от кучига етади.

LiquidPiston экспертлари нодир тузилишга эга бўлган “X Mini” ҳажми оширилиши билан қуввати минг от кучигача етишига ишонади. Ҳозирда митти двигатель картларга ўрнатилмоқда. Келажакда майсақирқар машина (газонокосилка) ва авария генераторларида қўлланиши мумкин.

Ушбу двигателни яратишга саккиз йил вақт кетди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"