АҚШлик автомобилсозлардан янги Fisker Emotion электромобили

АҚШлик автомобилсозлардан янги Fisker Emotion электромобили

Хенрик Фискер тузган янги фирма ҳақида бир неча бор carzone.uz хабар берди. Бу гал улар ишлаб чиқарадиган янги электромобиль тўғрисида тўлиқроқ маълумот берамиз.

Асли даниялик дизайнер ва бизнесмен Фискер келгуси йили дунёга келадиган Fisker Emotion номли электромобили ғоят нодир тарзда ишланишини маълум қилмоқда. Унинг эшиклари капалакнусха бўлади. Энг қизиғи бизнесмен анъанавий литий-ион батареялари ўрнига графенли кондерсаторли технология қўллаб, рақибларини доғда қолдирмоқчи.

Бу конденсаторларни Fisker Nanotech бўлинмаси ишлаб чиқаради. Хенрик Фискер янги технологияни инновацион деб атамоқда. Қолаверса, бизнесмен яқин кунларда графен конденсаторлар ишлаб чиқариш лицензиясини сотишдан ҳам катта даромад олишни мўлжаллаяпти. Дарҳақиқат, литий-ионли батареялардан кўра конденсаторларни тез зарядласа бўлади. Бундан ташқари заряди тез тугаб қолмайди.

Электромобиль алюминий-карбонли шассига ўрнатилиши маълум. Фискернинг аввалги Fisker Karma автомобилининг торлигидан харидорлар шикоят қилганлиги боис бунисини кенг-мўл қилиб ишламоқчи. Графен конденсаторлар қувватлаш вақтини анча-мунча қисқартиради, электромобилнинг йўл захираси эса 644 км бўлади. Fisker Emotion чопқиргина бўлиб, соатига 260 км йўл босишга қодир. Машина автопилот билан ҳам ишлаб чиқарилади, аммо бунга анча бор. Электромобилнинг расмий премьераси келгуси йилнинг иккинчи ярмига режалаштириляпти.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"