Араблар Lexus LX’ни кабриолетга айлантирди

Араблар Lexus LX’ни кабриолетга айлантирди

Бирлашган Араб Амирликларидаги дилерлик маркази кабриолетга айлантирилган Lexus LX 570 йўлтанламасини сотувга чиқарди. Юмшоқ йиғиладиган томга эга автомобиль 1,3 миллион дирҳам (тахминан 350 минг АҚШ доллари)га баҳоланган, дея хабар бермоқда Motor.ru.

2

Автомобилнинг интерьери ва юргизгичи, кўринишидан, одатдагича қолдирилган. Оддий Lexus LX 570 ҳажми 5,7 литр бўлган, саккиз цилиндрли, қуввати 367 от кучига тенг двигатель ва саккиз босқичли автомат тезлик узатиш қутиси билан таъминланади. Йўлтанламас 7,7 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эришади.

4

Автомобилни қайси компания қайта тайёрлагани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Эълонда кўрсатилишича, автомобиль ҳали ҳеч қанча йўл босмаган ва одатий кафолат билан сотилади.

5

Ҳозирги вақтда йўлтанламас кабриолет фақатгина Land Rover компанияси томонидан сериялаб ишлаб чиқарилмоқда. Range Rover Evoque кроссовери базасидаги моделнинг юмшоқ томи 18 сонияда йиғилади, 21 сонияда ўрнатилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.