Audi А8 лимузинининг ўриндиқлари ва эшиклари олтитадан

Audi А8 лимузинининг ўриндиқлари ва эшиклари олтитадан

Ушбу маҳобатли лимузин A8 L седанининг чўзилган кўринишидир. Ким учун ишлангани ошкор этилмади. Аммо гап-сўзларга кўра, ноёб автомобиль Норвегия қироли оиласи буюртмасига биноан тайёрланган.

Лимузин узунлиги 6,36 м, яъни ўхшаш седандан 1,09 метрга узунроқ. Лимузин кузови, одатда, тўрт эшикли бўлса, Аудиники олти эшиклидир. Шунингдек, уччала қатор ўриндиқлари ҳам ёнбошда эмас, ҳаракат йўналишида ўрнатилган.

Двигателнинг камтаридан ўрнатилган: уч литрли бензинли мотор қуввати 310 от кучига тенг. Асли А8 учун 4 литрли (435 от кучи) ва 6,3 литрли (500 от кучи) двигателлар ҳам мавжуд.

Беш йўловчини сиғдирувчи лимузин юз тезликка 7,1 сонияда чиқади. Энг юқори тезлиги 250 км/соат.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"