Audi R8 спорткари модификациясининг нархи эълон қилинди

Audi R8 спорткари модификациясининг нархи эълон қилинди

Немис бренди вакиллари таниқли R8 спорт автомобили модификациясининг нархини ошкор этишди. Спорткар баҳоси бошламасига 162 минг доллар туради.

Audi R8 автоспорт иштиёқмандлари учун яхши таниш ҳисобланади. Техник кўрсаткичлари ҳам кўпчиликка маълум. Ўн цилиндрли атмосферали мотор ҳажми 5,2 литр. 540 от кучига эга, тўла узатмали. Етти тезликли. Audi R8 100 км/соат тезликка 3,5 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги 300 км/соат.

Ишлаб чиқарувчилар Audi R8га бир қанча қўшимча хизматлар ўрнатилишини олдиндан айтишмоқда. Спорт автоси шу йилнинг иккинчи ярмида савдога чиқарилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"