Австралияда Formula Thunder 5000 чемпионатининг пойга машинаси тақдим этилди

Австралияда Formula Thunder 5000 чемпионатининг пойга машинаси тақдим этилди

Прототип-автомобилга Ford Coyoteнинг 570 от кучига эга бўлган беш литрли V8 двигатели ўрнатилган. Карбон кузовини McLaren инженери Ли Кейсон ясаган. Автомобиль вазни 680 кг. Нархи тахминан 240 минг долларни ташкил этади.

Прототипни Австралиядаги Winton Motor Raceway трассасида синаб кўрилди. Октябрнинг охирида Сиднейдаги Muscle Car Masters шоусида оммага кўрсатилади.

“Формула-5000” чемпионатининг ўхшаши бўлган Formula Thunder 5000 мусобақаси 2017 йилнинг декабрида старт олади. Чемпионат Австралия ва Янги Зеландия автодромларида етти босқичда ўтказилади. Чемпионат асосчиси собиқ пойгачи Крис Лэмбден бўлиб, у 1990-йиллардан бери фаолият юритиб келади.

Чемпионат номидаги 5000 сони иштирок этувчи автомобиль двигатели ҳажмининг максимал миқдорини (см. кубларда) билдиради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"