Автобус бошқариш чоғида смартфондан фойдаланган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

Автобус бошқариш чоғида смартфондан фойдаланган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

Бир неча кун аввал Тошкент шаҳридаги 58-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси транспорт воситасини бошқариш чоғида смартфондан фойдаланганлиги учун йўловчилардан бири унинг устидан «Тошшаҳартрансхизмат»га арз қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Sof.uz‘нинг ёзишича, маъмурият буйруғи билан 1 мартдан ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарияти мазкур ҳамда шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар юзасидан барча ҳайдовчи ва чиптачилар билан йўриқнома ўтказилганини маълум қилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.