Автомобил савдосини қизитишнинг хитойча усули

Автомобил савдосини қизитишнинг хитойча усули

Хитойда ноябрь ойида автомобиль сотилиши рекорд кўрсаткичга етди. Россияда эса автомобиль савдоси сусайгани ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, хитойликлар ноябрда ўтган йилгидан 23,7 фоизга кўпроқ автомобиль сотишнинг қандай қилиб уддасидан чиқишди?

Гап шундаки, ХХРда жорий йилнинг октябридан бошлаб двигатель ҳажми 1,6 литрдан кам бўлган автомобилларни харид қилганлик учун солиқ пасайтирилди. Янги қоида йил охиригача амал қилади. Аммо дарҳол ўз самарасини берди: автомобиллар сотилиши 300-500 мингга ошди.

Якуний башоратларга кўра бу йил Хитойда ўтган йилгидан (19 млн 700 минг) 3 фоизга кўпроқ машина сотилиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"