Автомобиль сотиш ҳажми бўйича етакчи энди Тойота эмас

Автомобиль сотиш ҳажми бўйича етакчи энди Тойота эмас

Тўрт йил ўтиб японлар машина сотиш бўйича биринчиликни немисларга бўшатишди.

2016 йилнинг биринчи чорагида жаҳон автобозорида сотилган автомобиллар сони ҳисоблаб чиқилди. Toyota кўрсатган натижа мақтангудек эмас. Bloomberg хабарига кўра, япон автоконцерни 2,46 млн дона машина сотди, бу авалги кўрсаткичдан 2,3 фоиз кам. Немис автоконцерни Тойотадан ўзиб кетиши учун бу кўрсаткич етарли бўлди: Volkswagen 0,8 фоиз ўсишни қайд этиб 2,5 млн машина сотишга эришди. Учинчи ўринда 2,36 млнлик натижа (2,5 фоизлик пасайиш) билан GM.

Тойота фаолиятидаги сусайишни компонент етказиб берувчи Aichi Steel Corp заводидаги портлаш ва шу ойдаги зилзила билан изоҳлаш мумкин. Иккала ҳолатда ҳам йиғиш линияси иши вақтинча тўхтаб қолган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"