Автомобиллар икки баробар тежамкорроқ бўлади

Автомобиллар икки баробар тежамкорроқ бўлади

РИА Новости агентлиги хабар беришича 14 йил ўтиб автомобиллар ҳозиргидан 2 баробар кам ёнилғи сарфлайдиган бўлади. Яқин йилларда энергетикани ривожлантириш режаларига асосланиб, шундай прогнозлар қилинмоқда.

“Лукойл” компаниясининг топ-менежери Федун автомобилларни такомиллаштириш ҳисобига ёнилғи сарфи озайтирилади, деб ҳисоблайди. “Бу трансмиссияни яхшилаш, автомобиль вазнини камайтириш, двигатель режимини созлаш деганидир”, қўшиб қўйди топ-менежер. Бундан ташқари у 2030 йилга бориб жаҳондаги автомобиллар сони 2,8 млрдга етишини ҳам тахмин қилди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"