Автомутахассис автомобилдаги хавфсизлик камарларининг афзалликлари ҳақида гапирди

Автомутахассис автомобилдаги хавфсизлик камарларининг афзалликлари ҳақида гапирди

Probok.net эксперт маркази раҳбари Александр Шумский автомобилда хавфсизлик камарларининг афзалликларини ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда “Известия” нашри ёзмоқда.

“Хавфсизлик камари ҳақиқатан ҳам ҳаётни сақлаб қолади. Фронтал тўқнашувда, ҳатто паст тезликда ҳам (соатига 60 км) катта ортиқча юклар пайдо бўлиши мумкин. Орқа ўриндиқда ўтирган 75 кг вазнли одам олдинги ўриндиққа худди оғирлиги 2 тоннага яқин бўлгандек урилади”, деди Александр Шумский Телеграм-каналида. Мутахассиснинг сўзларига кўра, оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлганда, маҳкамланмаган йўловчи ёпиқ майдонда жуда кўп зарба олади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.