Avtotest Anhor.uz устидан ёзган аризасини қайтариб олди

Avtotest Anhor.uz устидан ёзган аризасини қайтариб олди

Anhor.uz сайти 3 ноябр куни чоп этган “Avtotest. Только бизнес, ничего личного?” мақоласи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тармоқнинг аксарият фойдаланувчилари Ўзбекистон йўлларидаги аҳволни ўнглаш лозимлигини тан олган ҳолда мажбурий малака ошириш курси жорий этилишини танқид остига олди. Кўпчиликнинг фикрича, бу курс монополия қилиб олинмаслиги лозим. Хусусан, Avtotest МЧЖнинг раҳбари давлат структурасида юксак лавозимда фаолият юритиши одамларнинг назаридан четда қолмади.

13 декабр куни Anhor.uz сайтининг ёзишича, Avtotest прокуратурага топширган аризасини қайтариб олган.

Avtotestнинг сайтга йўллаган мурожаатида мақола бирёқлама ёзилгани ва қонунлар ўзига хос тарзда талқин этилгани писанда қилинган. Бироқ мамлакатимиздаги сўз эркинлиги туфайли ОАВнинг нуқтаи назарини билдириш ҳуқуқи ҳисобга олиниб, ариза қайтарилган. Мурожаатнома бош директор Оксана Тигай номидан ёзилган.

Эслатиб ўтамиз: “Avtotest. Только бизнес, ничего личного?” мақоласида Вазирлар маҳкамасининг 325-қарори “Avtotest Report” МЧЖга сунъий равишда монополия яратиши қайд қилинган ва бошқа хўжалик субъектларининг бозорга чиқишига чеклов ўрнатиши айтилган. Бу эса “Рақобат тўғрисида”ги қонунга зиддир. Бундан ташқари, ҳужжатдаги юридик шахсларга тегишли автомобиллар кўп автоҳалокат содир этаётганлиги ҳақида маълумот ҳам ҳақиқатдан узоқдир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Avtotest

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"