Автотрассада комбайн ҳайдаб…

Автотрассада комбайн ҳайдаб…

Чехия полицияси тез юриш белгиланган автотрассада комбайн ҳайдаб кетаётган 23 яшар йигитни қўлга олди.

Йўл харажатини тежамоқчи бўлган йигит комбайнга ўтирганча йўлга тушган. Энди 500 минг крон (18500 евро атрофида) жарима тўлаш ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6-12 ойга ажралиш арафасида турибди.

Чехия полициясидаги манбанинг айтишича, ҳайдовчи Полшадан Claas Lexion комбайнини харид қилган ва Чехиянинг Зноймосигача автомагистралда ҳайдаб бормоқчи бўлган.

D11 трассасининг 86-километрида уни полиция тўхтатган ва бир неча қоидабузарликлар бўйича айб қўйган. Биринчидан, 80 км/соат тезликда юролмайдиган транспорт воситалари бу йўлдан қатнаши тақиқланган. Иккинчидан, йирик габаритли техника учун ҳайдовчида рухсатнома йўқ. Учинчидан, комбайн ўрнатилган тартиб-қоидалар бўйича қайддан ўтказилмаган. Тўртинчидан, ҳайдовчи пулли участкадан махсус “виньетка”сиз юрган. Қоидабузар ўз қилмишига изоҳ бера олмади. Унга қарата маъмурий иш қўзғатилди.

Умуман олганда, бундай автокурёзлар Европада учраб туради. Икки йил аввал литвалик ҳайдовчи Британияда трассанинг пулли участкасини қарама-қарши йўлдан айланиб ўтмоқчи бўлиб қўлга тушган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"