«АвтоВАЗ» “Калина” базасида митти кроссовер ишлаб чиқаради

«АвтоВАЗ» “Калина” базасида митти кроссовер ишлаб чиқаради

Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси Lada Kalina`нинг сўнгги модели базасида ихчам кроссовер ишлаб чиқаришга киришмоқчи. Бу ҳақда “Известия” ўзининг компаниядаги ахборот манбасига таяниб хабар берди.

Тахминий маълумотларга кўра, митти йўлтанламас 2018 йил ўрталарида пайдо бўлади. 2023 йилда эса мазкур моделнинг иккинчи авлоди намойиш этилади. Лойиҳанинг қолган тафсилотлари маълум қилингани йўқ.

Lada Kalina оиласи эса босқичма-босқич ишлаб чиқаришдан олиб ташланади. Жумладан, 2016 йилда «АвтоВАЗ» Cross`нинг универсали ва “олий” намунаси ишлаб чиқарилишини тўхтатади. 2018 йилга келиб эса «хэтчбек» кузовли намуна ҳам бозорни тарк этади.

Айни пайтда Lada Kalina`нинг моторлар рўйхатидан 87, 98 ва 106 от кучига тенг 1,6 литр ҳажмли бензинли двигателлар ўрин олган. Бундан ташқари, “Калина”да 1,6 литр ҳажмли 118 от кучига тенг Sport, 140 от қувватини ўзида мужассамлаштирган NFR намуналари ҳам мавжуд.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.