Багги қандай автомобиль?

Багги қандай автомобиль?

5 кун илгари carzone.uz АҚШнинг Nikola Motor компанияси багги ишлаб чиқариши тўғрисида хабар берди. Хўш, багги қандай автомобиль ва вазифаси нима?

Дастлаб багги 1950-йилларда АҚШда яратилган. Биринчи баггини ясашда Фолксваген Жук қисмларидан фойдаланилган. Америкаликлар Volkswagen Bug дея аташгани учун, “buggy” номи келиб чиққан. Автомобилнинг кузови енгиллаштирилган, эшиги йўқ, қисқаси, “яланғоч” қиёфада.

Фолксваген Жук ўтувчанлиги (проходимость) юқори, шассиси пишиқ, радиатори йўқлиги туфайли багги ишлаб чиқаришга муносиб асос бўлди. Қолаверса, автомобилсозлик тарихидаги энг машҳур “Қўнғиз машина” баггининг оммалашувига ҳам туртки берди.

АҚШ собиқ президенти Буш баггида

Турбодамлаш (турбонаддув) технологияси қўлланганлиги туфайли багги қуввати 180 от кучига етди. Кўп ўтмай багги довруғи Европагача етиб борди ва Италиянинг Autozodiaco компанияси баггисозлик билан шуғуллана бошлади.

Багги оддий автомобиль юролмайдиган тик ўнқир-чўнқирли йўлларда юра олади. Ҳозирда спорт версияси ишлаб чиқарилади. Багги иштирокида пойга мусобақалари ўтказилади. АҚШ армияси патруллик хизматида ва саҳрода жанговар ҳаракатлар юритишда багги транспортидан фойдаланади.

Баггининг ўтувчанлик қобилиятини ушбу видеода томоша қилинг

Багги саҳрода қумликлар узра кетмоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#багги

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"