Бир-биридан сифатсиз автомобиль иллюстрациялари

Бир-биридан сифатсиз автомобиль иллюстрациялари

Собиқ совет иттифоқида автомобиль расмини ишловчи истеъдодли мусаввирлар бўлган. Масалан, Александр Захаровни олайлик. Аммо истеъдод юлдуздек чақнаган ҳодиса бўлганлиги туфайли, яхши иллюстратор рассомлар конвейер услубида эмас, эксклюзив ишлаган. Бироқ кенг истеъмол молларини ишлаб чиқариш каби автомобиль тасвирини ҳам қўл учида тез ва сифатсиз ишлайдиган иллюстраторлар учрайди. Бу автомобилларнинг расми юмшоқ қилиб айтганда кўзни қувонтирмайди, бугунги нозик дидли автомобиль мухлисининг кўнглини оздиради.

1970 йиллардан эстетик талаблар пасайиб, китобдан тортиб меъморлик иншоотларигача ёқимсиз қиёфа касб эта бошлади. Қуйидаги расмлар 35 йил олдинги чўнтак тақвимларидан йиғилган. Ундаги иллюстрациялар муаллифи нашриёт рассоми Казимир Валайтис бўлади.

Автомобиль иллюстрацияларининг мумтоз намуналарини кўздан кечиринг. Албатта, уларга боқиб фақатгина бундай дизайндаги автомобиль чизиш ва ясаш керак эмаслигидан хулоса қилиш мумкин холос. 

Mercedes 1934. “Мерседес” қачондир шундай автомобиль чиқарганми?

Tatra 1925. Узоқ ўйлаб Tatra 57 Sport Roadster автомобили тасвирланганини тахмин қилса бўлади.

Tatra 57 Sport Roadster прототипи шу бўлади. Солиштириш сиздан.

Tatra 1937. Бу Tatra 57A Roadsterнинг ўзи. Номутаносиб, каттакон капотини айтмаганда.

Tatra 57A Roadster ҳақиқийси.

NSU-Fiat 1939. Аслига бир қадар ўхшайди. Рассом негадир эшикларини чизмаган, диққат қилинг-а.

NSU-Fiat 500 Spider-Sport Weinsberg ҳақиқийси.

Merсedes 1938. Бунинг ҳақиқийсини аниқлаб бўлмади.

Merсedes 1939. Бундай номутаносиб машинанинг мавжуд бўлишга ҳаққи йўқ.

DKW 1936. Бу DKW F5 Roadster эканлиги кўриниб турибди.

DKW F5 Roadster ҳақиқийси.

Merсedes 1934. Бу “Мерседес” ҳам катта машаққатлар билан аниқланди. Яъни у, Mercedes-Benz Typ 130.

Mercedes-Benz Typ 130 ҳақиқийси.

BMW 1934. Бу ҳам аниқланмаганлигича қолди.

Tatra 1933. Бу бизга таниш Tatra 57нинг иллюстрацияси бўлади.

Tatra 57нинг ҳақиқийси.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"