BMW жуда кичкина хэтчбек тайёрлайди

BMW жуда кичкина хэтчбек тайёрлайди

Янги русум BMW 1-синфдан бир поғона пастдан ўрин олади ҳамда Audi A1 ва Smart ForFour автомобилларига рақобатчи бўлади.

Унинг тақдимоти 2017 йилнинг кузида Франкфуртдаги автосалонда ўтказилиши мумкин. Немис компаниясининг ички манбаларига таяниб бу ҳақда Motor.es хабар бермоқда.

Янги BMW олд узатмали бўлиб, UKL платформасида ясалади. Ушбу платформа Mini русуми, BMW X1 кроссовери ва Active Tourer компактвенининг 2-туркумида қўлланган.

BMWнинг кичик хэтчбекига Mini сўнгги авлодига ўрнатилган двигателлар қўйилади. Гап қуввати 75дан 231 от кучигача бўлган моторлар устида кетмоқда.

Аввалроқ, Бавария маркаси янги лифтбек ҳам ишлаб чиқариши тўғрисида гап-сўз тарқалганди. Номи BMW 2 Gran Coupe бўлиб, Mercedes-Benz CLA русуми унга асосий рақибдир.

Мавзу:

#Хэтчбек

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"