BMW яна бир кроссовер ишлаб чиқаради

BMW яна бир кроссовер ишлаб чиқаради

2020 йилда баварияликлар BMW i5 русумини ҳавола этишни мўлжаллашяпти. Янги кроссовер i3 ва i8 версиялари орасидан жой олади.

BMW i бўғимидаги моделлар сонини биттага кўпайтириши ҳақида ўтган йили хабар тарқалган. Дастлаб, BMW i5 седан бўлиши тахмин этилган. Аммо Auto Bild шу кунларда ахборот беришича, кузов шаклини ўзгартиришди ва кроссоверга айланди.

Режа бўйича, аввал, гибрид мотор ўрнатилиши мўлжалланган. Аммо энди барча эътибор электрли версияга қаратиляпти. Мазкур кроссоверга 225 от кучига эга мотор жойлаштирилади. Тўла заряд билан 400 км йўл босади. Машина қувватига келажакда яна 50 от кучи қўшилади.

BMWнинг яна бир модификацияси i5 plug-in гибрид деб аталади. Тўғри, унинг двигатели ҳақида кўп нарса билмаймиз. Айрим хабарларга кўра, электромотор билан биргаликда уч литрли бензинли мотор ўрнатилади. Бошқалар эса икки литрли, 150-200 от кучига эга моторни тахмин қилишмоқда.

Янги BMW i5 ўлчами 3-серия седани билан бир хил. Тўрт йилдан сўнг дунё юзини кўради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"