Boeing 3D-принтер ёрдамида сунъий йўлдош ишлаб чиқариш тезлигини оширади

Boeing 3D-принтер ёрдамида сунъий йўлдош ишлаб чиқариш тезлигини оширади

Американинг Boeing аэрокосмик корпорацияси янгича сунъий йўлдош ясаш муддатини 3D-принтерни жорий этиш ҳисобига қисқартирмоқчи.

Янгича ишлаб чиқариш жараёнида ишчи-ходимлар сони қисқаради. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) газетасига компаниянинг профил бошқармаси бошлиғи Пол Раснок айтиб берди.

“Бизнинг “йўл харитамиз” сунъий йўлдошни тезрок йиғиш мақсадида унинг архитектураси ва дизайнини тўлалигича соддалаштиришга диққатини қаратади”, деди у. Раснокнинг айтишича, конструкцияни соддалаштириш аппаратни йиғиш вақтидаги ишлаб чиқариш узилишларини камайтиради.

Boeing вакили бу режа корпорациянинг космик саноатдаги рақобатбардошлиги ва мавқеини сақлашга ёрдамлашишини билдирди.

Корпорация янги сунъий йўлдошни ишлаб чиқиши ва ясаши учун беш йил вақт керак. Унинг ўлчами автобусдек бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"