Bugatti суперседан ишлаб чиқариши мумкин

Bugatti суперседан ишлаб чиқариши мумкин

Икки йил аввал расман ёпилган Bugatti Galibier лойиҳаси жонлантирилиши мумкин.

2014 йилда Bugattiнинг собиқ раҳбари Вольфганг Шрайбер тўрт эшикли Bugatti Galibier седани устида ишлаш тўхтатилганини эълон қилганди. Компания янги раҳбарининг яқинда берган ахборотини тингласак, седан лойиҳасини тамоман йиғиштириб қўймаганлиги маълум бўлади.

“Ҳозирча, Bugatti русумлари сафига тўрт эшикли седан келиб қўшилишининг аниқ муддатини айтолмайман, аммо Bugatti Chiron суперкаридан сўнг навбатдаги лойиҳамиз у бўлишини истисно қилмайман”, деди Bugatti раҳбари Дюрхаймер.

Унинг сўзига кўра, илгари қимматбаҳо автомобилларни сотиш қийин бўлса, эндиликда вазият ўзгарган. Bugatti Chiron русуми савдоси бошланганлиги ҳақида хабар беришлари биланоқ олдиндан 200 минг евро тўловчи талабгорлар ёғилиб кетган. Шунингдек, Дюрхаймер седан электрли версияда ишлаб чиқарилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"