Чехиялик миллионер немис  автомагистралидa 417 км тезликда пойга ўтказди(видео)

Чехиялик миллионер немис  автомагистралидa 417 км тезликда пойга ўтказди(видео)

Германия прокуратураси чехиялик миллионерни катта магистраль йўлда соатига 417 км тезликда ҳайдаганликда айбламоқда, деб ёзди Euronews.

Радим Пассер 2021 йил июль ойида Берлин ва Ганновер ўртасидаги А2 автомагистралида ноқонуний автопойга ўтказганликда айбланмоқда.
Бугатти Чирон автомашинаси ҳайдовчиси воқеани ёзиб олган ва шу йил бошида Youtube га  бу видеони жойлаган ва Германияда кенг танқидларга сабаб бўлган эди.

58 ёшли миллионер “номақбул тезликда, йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермай ва максимал тезликка эришиш учун эҳтиётсизлик билан” бошқарган”, — дейди прокурорлар.

Эркак айбдор деб топилса, икки йиллик қамоқ жазоси ёки катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Саксония-Анхалт штатидаги Стендал прокуратураси душанба куни миллионерга шу ҳафта охирида айблов қўйиши мумкинлигини айтди.

Германия транспорт вазири Волкер Виссинг ҳайдовчининг муносабатини танқид қилиб, Германияда тезлик чегараси бўлмасада, транспорт воситалари доимо “назорат остида” бўлиши кераклигини таъкидлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Bugatti