Чиройли авторақамлар савдоси бир ҳафтада 409 млн сўмдан ортиқ даромад келтирди

Чиройли авторақамлар савдоси бир ҳафтада 409 млн сўмдан ортиқ даромад келтирди

Ўзбекистон товар-хом ашё базасининг чиройли автомобиль рақамларини сотишдан келган даромади ўтган ҳафтада 409 млн сўмдан ортиб кетди.

Бу муддатда онлайн-кимошди савдосида 33та авторақам сотилгани хабар қилинмоқда. Уларнинг 28таси жисмоний ва 33таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган авторақамларнинг 64 фоизи премиум-синфга мансубдир.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари чиройли авторақам харид қилишда пешқадамдирлар. Савдонинг 33 фоизини тошкентликлар ташкил қилмоқда. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти 18 фоизлик ҳисса билан бораётган бўлса, Андижон ва Самарқанднинг улуши 15 фоиздандир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"