Чиройли тартибдаги давлат рақами белгиларига нарх белгилаш таклифи ўрганиб чиқилиши мумкин!!!

Чиройли тартибдаги давлат рақами белгиларига нарх белгилаш таклифи ўрганиб чиқилиши мумкин!!!

Автомобиларга бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг чиройли тартибда жойлашганлари учун махсус тўловлар жорий этилиши борасида ОАВда айланаётган шов-шувлардан хабарингиз бўлса керак. Ушбу хабар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотганини, унинг ижобий томонлари мавжудлигини ва бундай тажриба хорижда жуда кўп қўлланилишини эътиборга олган ҳолда бу масаланинг мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида ҳам мақоламизда таклиф билдирилган эди. Бундан ташқари, ушбу таклифимиз Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига расман ҳам юборилди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу мурожаатимизга ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасидан юборилган жавоб хатида мазкур таклифимизнинг ўрганиб чиқилиши мумкинлиги маълум қилинган. Унда, жумладан, шундай дейилади:

“Сизнинг, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) сотиш хусусидаги мурожаатингиз кўриб чиқилди.

Автомототранспорт воситаларини рўйхатга олинишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори ва унга оид амалдаги норматив ҳужжатларга асосан ДЙҲХХ органлари томонидан РЎДРБ белгиланган тўловлар асосида транспорт воситасига бириктирилиб, навбати билан берилади. Яъни транспорт воситаси эгасига РЎДРБ мулк сифатида сотилмайди ва автомототранспорт ҳисобдан чиқарилиб қайта рўйхатланиши жараёнида қайд этиш гувоҳномаси ва фойдаланишда бўлган РЎДРБ қайтариб ДЙҲХХ органига топширилиши тартиби ўрнатилган (янги эгасининг розилиги билан қолдирилган РЎДРБ бир ҳудуддаги транспорт воситаси бундан мустасно).

Рақамлари алоҳида тартибда жойлашган айрим РЎДРБларининг берилиши учун тўловлар миқдорини кўпайтирилиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар муққаддам билдирилиб, ушбу масала ўрганиб чиқилишини маълум қиламиз”.

«Avto Plyus» газетаси билан ҳамкорликда тайёрланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.