Citroen Хитой учун қимматбаҳо седан ишлаб чиқаришни қайтадан йўлга қўяди

Citroen Хитой учун қимматбаҳо седан ишлаб чиқаришни қайтадан йўлга қўяди

Dongfeng Peugeot-Citroen қўшма корхонаси Хитой бозори учун мўлжалланган янги Citroen C6 қимматбаҳо седанининг дизайн-скетчини эълон қилди. Модел намойиши апрель ойида бўлиб ўтадиган Пекин автосалонида ташкил этилиши кутилмоқда.

Асл Citroen C6 седанини ишлаб чиқариш 2012 йил охирларида моделга бўлган талаб жуда камлиги сабабидан тўхтатилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, қайтадан “туғилган” Citroen C6 PSA Peugeot-Citroen альянсининг ЕМР2 платформаси асосида барпо этилади. Седаннинг мотор гаммаси 1,8 ва 2 литр ҳажмли тўрт цилиндрли двигателларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, кейинчалик моделда гибрид қувват қурилмаси модификацияси ҳам ўрнатилиши мумкин.

Хитойда Citroen C6 нинг серияолди ишлаб чиқарилиши бошланди, седаннинг тўлақонли ишлаб чиқарилиши эса сентябрдан йўлга қўйилади.

Тахминларга кўра, 2018 йилда моделнинг янада ҳашамдор талқини пайдо бўлади. У DS шоҳона маркаси остида ишлаб чиқарилади. Седан 2014 йилда Париж автосалонида намойиш этилган Citroen Divine DS прототипининг дизайнерлик ечимларини ўзида мужассамлаштиради.

Мазкур седан DS8 ёки DS9 деб номланиб, ҳам Хитойда, ҳам Европа мамлакатларида савдога чиқарилади.

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!