Datsunдан жуда арзон кроссовер

Datsunдан жуда арзон кроссовер

Ҳиндистон, Индонезия ва ЖАР фуқароларига атаб ишлаб чиқарилган ҳамёнбоп кроссовер тақдимоти 14 апрел куни Нью Деҳлида ўтказилади.

Даставвал Datsun redi-GO нишона нусхаси 2014 йилда кўрсатилган бўлиб, автомобилсозлар арзон кроссовер яратиш режасини айтганди. Расмий хабарларга кўра, серияли redi-GO асосида Renault Kwid хэтчбеги билан умумий бўлган CMF-A платформаси ётибди. Квид Ҳиндистонда 3500 доллар туради.

IndianAutosBlog эса харидорларни баттар шодлантириб, Datsun redi-GO Квиддан ҳам паст нархда сотилишини билдирмоқда. Баҳоси пастлагани сари қўшимча қурилмалари қисқариб бориши шубҳасиз. Масалан, хэтчбекдан фарқли ҳолда Датсун кроссоверида сенсор дисплейли мултимедиа тизими бўлмайди. Шунингдек, 0,8 литрли, уч цилиндрли, 54 от кучига эга мотор ўрнатилиши тахмин қилинмоқда.

Datsun redi-GO Россия ёки МДҲ давлатларига экспорт қилиниши номаълум.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"