Дизельгейт можароси компанияга 10 млрд долларга тушди

Дизельгейт можароси компанияга 10 млрд долларга тушди

Дизельгейт масаласи туфайли носозликка учраган АҚШдаги 600 минг автомобилга 10 млрд доллар ажратилади, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Volkswagen қандай қилиб товон тўлаши, ҳозирча, аниқланмади. Федерал судья Чарлз Брейер келгуси сешанбагача муҳлат берган. Бунгача Volkswagen товон тўлаш йўлини белгилаши лозим. Иккита йўли бор: машина двигателини созлаш ёки машинани қайтариб олиш.

Automotive News нашри Volkswagen икки литрли TDI мотори ўрнатилган 500 минг автомобилни қайтариб олиши тўғрисидаги тахминни илгари сурмоқда. Булар Audi A3, Volkswagen Golf ва Jetta русумларидир. Шу билан бирга немис автоконцерни носоз машина моторини созлаш учун эгаларига маблағ ажратиши мумкин. Икки вариантдан бирини танлаш учун автомобиль эгаларига вақт берилиш эҳтимоли ҳам бор.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"