Дубайдаги имтиҳонларнинг биринчи уринишида топширларнинг кўпи билан учдан бири ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши мумкин.

Дубайдаги имтиҳонларнинг биринчи уринишида топширларнинг кўпи билан учдан бири ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши мумкин.

"Анча йиллар, тахминан 10 йилча олдин, болаларим Дубайдаги Америка мактабида ўқиётганларида, мен у ердан машина сотиб олишга қарор қилдим. Аммо Дубайда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, ҳеч ким сизга машина ҳам сотмайди, ёки рўйхатдан ҳам ўтказиб бермайди.

Қолаверса, ўзбек ёки бошқа хориж давлатларининг «права»лари ҳам машина сотиб олиш учун ўтмайди. Айнан Дубайнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш керак эди.

Дубай ҳайдовчилик гувоҳномасини эса ўқув курсисиз олиш мумкин эмас: камида 40 соат назарий дарс ва 40 соат машина ҳайдаш. Ўқиш нархлари ҳам арзон эмас. Бирорта дарсни ўтказиб юборишнинг ҳам имконияти йўқ. Қўшимчасига, бир кунда сиз 4 соатдан ортиқ назарий ва 4 соатдан ортиқ ҳайдаш машқларида қатнашишингиз мумкин эмас.

У ерда ҳайдовчиликка қайта ўқиш учун ишдан таътил олишимга тўғри келди. Шундай қилиб, қарийб 3 ҳафталик интенсив ўқишдан сўнг имтиҳон топшириш вақти келди.

Имтиҳон икки қисмдан иборат эди: назария (вазиятларга қараб муқобил жавоблари бор компьютер тести) ва машинани бошқариш (фигуралар, парковка ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш).

Дубайда имтиҳонлар жуда қатъий назоратда ўтказилади. Мендан олдин топширган бир талаба машина ойналарини созламасдан, хавфсизлик камарини тақмасдан туриб машинани ўт олдиргани учун имтиҳондан ўта олмади.

Ўша пайтгача менда деярли 25 йиллик машина ҳайдаш тажрибаси борлигига қарамай, биринчи уринишдаёқ имтиҳондан ўтишим учун жиддий ҳаракат қилишимга тўғри келганди.
 
Дубайдаги имтиҳонларнинг биринчи уринишида топширларнинг кўпи билан учдан бири ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши мумкин. Имтиҳондан ўта олмаганлар яна қайта тўловни амалга оширишлари ва ўқув курсидан қайта ўтишлари керак бўлади.

Аммо, буюк саркарда айтганидек, машғулотларда қанчалик қийин бўлса, жангда шунчалик осон бўлади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиб, шахсий машинамни сотиб олиб, Дубай магистраллари ва кўчаларининг қийин ва гавжум чорраҳаларидан ўта бошлаганимда, имтиҳонларга нима учун бунчалик жиддий ёндашиш кераклигини тушунгандим.
Барчага хавфсиз саёҳатлар тилайман."

Зафар Ҳошимов

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.