Дунёда энг оммалашган юк ташувчи фургон аниқланди

Дунёда энг оммалашган юк ташувчи фургон аниқланди

2015 йилда энг яхши сотилган юк ташувчи фургон бу Ford Transit бўлиб чиқди. IHS Markit агентлиги маълумотига кўра, жаҳон бўйича ўтган йили 400 минг машина сотилган.

Ford Motor компаниясининг расмий вакиллари бу муваффақият сабабини Ford автомобиллари азалдан Европа бозорида энг харидоргир брендлардан эканлиги, Ford Transit Америка бозорида энг бозори чаққон фургонлиги, қолаверса, Хитойда унга талаб юқорилиги билан изоҳлади. Ford Transit, бундан ташқари, Россияда ҳам яхши сотилади.

Ford Transit биринчи бўлиб 1965 йилнинг 9 августида конвейердан чиққан. Шундан бери 8 млндан ортиқ нусха сотилди.

Қизиқарли маълумот: Ярим аср мобайнида ишлаб чиқарилган Transit автомобиллари ёнма-ён жойлаштирилса, Ер куррасини бир сидра айланувчи белбоғ ҳосил бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"