Экспорт қилинаётган автомобиллар бўйича утилизация йиғимини ҳам ўзбекистонликлар тўлайди

Экспорт қилинаётган автомобиллар бўйича утилизация йиғимини ҳам ўзбекистонликлар тўлайди

"Монополист хорижга, айниқса Қозоғистонга экспорт  қилаётгани билан мақтанишни  хуш кўради. Шўрпешона ўзбекистонликлар ойлаб автомобиль учун навбатда туришса-да, контрактация монополистнинг нўноқлиги билан тўхтаб қолган бўлса-да, Қозоғистонга экспорт бир дақиқа ҳам тўхтагани йўқ.

Энг ажабланарлиси, қозоқлар сотиб олган Uzauto Motors автомобиллари учун утилизация йиғимини ўзбекистонликлар тўлайди.

Бўлиши мумкин эмас, бу қанақа бедодлик, дея ҳайқириш бефойда. 

Ҳар йили Uzauto Motors  экспорт қилган автомашиналар учун утилизация йиғими давлат бюджетидан қоплаб берилади. Яъни, аслида қозоқлар, руслар, украинлардан ундирилиши лозим бўлган утилизация йиғими сиз-у, биз тўлаган солиқлар ҳисобидан қоплаб берилади. Бу йил шу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратиш мўлжалланган.

 

МАНБА

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!