Электрли Nikola Zero баггисининг баҳоси маълум бўлди

Электрли Nikola Zero баггисининг баҳоси маълум бўлди

Nikola Motor Company биринчи ялпи ишлаб чиқарган транспорт воситасининг нархини расман эълон қилди. Компания ҳозирданоқ 750 доллар миқдорида бўнак (аванс) қабул қилмоқда, баггининг минимал нархи эса 37500 долларни ташкил этади.

Nikola Zero Калифорниядаги Sand Sports Super Show шоусида расман тақдим этилди. Баггининг батареяси 70 кВт·соат сиғимга эга. Моторида 520 от кучи бор, айлантириш моменти 645 Н·м. 96 км/соат тезликка уч сонияда эришади.

Тўла заряди билан 160 кмдан 322 кмгача йўл босишга қодир. “Никола Зеро”нинг ҳар бир ғилдирагида электромотор бор. Компания вакиллари баггининг сирғалиши ва бузилиши камайганлигини, шиддаткор ва пухта ишланганлигини урғулашяпти.

Багги транспорти ҳақида батафсил ўқиш учун

Багги қандай автомобиль?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"