Энг арзон автомобиль Қозоғистонда савдога чиқади

Энг арзон автомобиль Қозоғистонда савдога чиқади

Carzone.uz куз ойларида хабар берган Bajaj Qute автомобили қўшни Қозоғистон бозорига етиб келди. Май ойидан сотила бошланади.

Qute моделида бир цилиндрли, 216 см куб ҳажмли ва 13,5 от кучига эга двигатель бор. 400 кг тош босувчи ушбу автоквадроцикл тезлиги 70 км/соат гача чиқади.

Ҳиндистонда Bajaj Qute 2 минг доллар туради. Қозоғистонга импорт натижасида нархи ошиб 1,5-1,7 млн тенгега кўтарилди.

Bajaj Qute қандай транспорт воситаси турига мансублигини аниқлаш осонмас. Россияда бу “квадроцикл” саналади ва мамлакатнинг умумфойдаланиш йўлларида юриши мумкин. “В” категорияли ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади. Агар қўшни Қозоғистонда ҳам Россиядагидек расмийлаштирилса, божхона тўловлари бирмунча пасаяди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"