Энг қиммат автомобиль – эски Ferrari

Энг қиммат автомобиль – эски Ferrari

Bloomberg нашрига кўра коллекционерлардан бирининг бисотидаги 1963 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO спорт автомобили 52 миллион долларга баҳоланиб янги рекордни ўрнатди.

Ferrari 250 GTO модели азалдан нодир автомобиллардан бири саналган. Бу авто русумидан бор-йўғи 39 дона ишлаб чиқарилган бўлиб, нархи ҳам шунга яраша. 1962 йилда ишлаб чиқарилган бошқа Ferrari 250 GTO аввалги рекордчи эди. Британиялик таниқли автопойгачи Стирлинг Мосснинг ўша автомобили 2012 йил июнида 35 миллион долларга сотилган, унинг аввалги эгаси эса ўн йил аввал 8,4 миллион долларга харид қилган эди. Ноёб автомобилларни олиб-сотиш энг даромадли ишлардан бири эканини экспертлар таъкидлаб келишади.

Рекордчи автомобилнинг Испанияда яшовчи олдинги эгасининг исми оммага маълум эмас. Дастлабки соҳибларидан бири америкалик Пол Паппалардо бўлиб, у тарихий автомобиллар мусобақаларида қатнашиб юрган.

Таҳлилчилар келажакда классик автомобиллар савдоси қизишини айтишмоқда. Ҳозирча, харидорлар кўпчилиги Европа ва Лотин Америкасидан, аммо осиёликлар ҳам қизиқиш билдира бошлаган. Бу фойдали ва соғлом муносабатлар асосидаги бозордир, чунки ноёб машинани шахсий маблағингизга сотиб оласиз, кредитга харид қилиш камдан-кам учрайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"