Энг қиммат автомобиль кимошдига қўйилди

Энг қиммат автомобиль кимошдига қўйилди

1962 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO Буюк Британияда кимошди савдосига қўйилди. Эълон қилинган нархи 45 млн фунт стерлинг ёки 56 млн доллар атрофидадир.

Агар “Феррари” шу нархда сотилса, у дунёда энг қиммат сотилган автомобиль сифатида тарихга ёзилади. Ҳозирча, 38 млн долларга сотилган бошқа 250 GTO энг қиммат сотилган автомобиль саналади. У 1963 йилдан ишлаб чиқарилган ва 2013 йилда кимошдида сотилган эди.

Савдога қўйилган кўк рангли Ferrari 250 GT бир неча бор автопойгаларда қатнашганини эслаб ўтиш жоиз. 1962 йилда ўтказилган пойгада 2-ўринни эгаллаган. V12 двигатели 300 от кучига эгадир.

Ferrari 250 GTO русумидан ҳаммаси бўлиб 36 дона тайёрланган. Қайсидир коллекционернинг бисотида ётган бу ноёб автомобилларни қўлга киритиш кўплаб бойларнинг орзусидир. АҚШда сайловлар ўтгач кўпгина кишилар пулни инвестициялаш йўлини қидиради. “Деворга илинадиган картинадан кўра шунақа машиналарни харид қилган яхшироқдир”, дейди ноёб “Феррари”ни сотаётган компания бошлиғи Жон Коллинз.

Ушбу автомобиль 1969 йилда 5400 долларга сотилган, кўп ўтмасдан баҳоси 11 минг долларга кўтарилган. 1975 йилда эса 13 мингга баҳоланган. 1978 йилда реставрациядан ўтгач нархи бирдан 125 минг долларга сакраган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"