Энг тезкор дрифт бўйича Гиннес рекорди ўрнатилди. Видео

Энг тезкор дрифт бўйича Гиннес рекорди ўрнатилди. Видео

Nissan компанияси тарқатган видеолавҳада GT-R Nismo суперкари аэропорт йўлагида шиддат билан учиб юргани акс эттирилган.

Рулда Япония чемпиони Масато Кавабата ўтирибди. Машина дрифт учун махсус кучайтирилган: 3,8 литрли V6 двигатель қуввати 1500 от кучига етади.

Спорткар 30 градус бурчак остида 304,96 км/соат тезликда сирғаниб борди! Аввалги рекорд 256 км/соат.

Carzone.uz изоҳи: Дрифт (инг. Drift) автоспорт турларидан бири бўлиб, сирпанчиқ йўлда кескин бурилиш техникаси, машина кетини атай қия буриб ҳаракатланиш намойиш этилади. Дрифтингда орқа узатмали автомобиллар иштирок этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"