Эски автомобилдан Bugatti Veyron ясалди

Эски автомобилдан Bugatti Veyron ясалди

Питтсбург фуқароларидан бири оддий машинадан гиперкар ясади. YouTube видеопорталида Subaruwrfan номли аъзо ажабтовур машинасини бир тўп одамлар олдида намойиш этгани видеосини жойлади.

Видеога қарасак, Bugatti Veyron “эгизаги” қуйиб қўйгандек аслига ўхшайди. Гиперкарнинг, нафақат, ўлчамлари мутаносиблиги сақланган, балки ташқариси ва ичкарисидаги деталларигача аслидай қилиб ишланган.

Афсуски, техник кўрсаткичлари ҳақида бирор-бир маълумот йўқ, бироқ кадр ортидан “бошқариш жуда қулайлиги” айтиб ўтилган. Дарвоқе, гиперкар 1999-2005 йилларда Ford ишлаб чиқарган Mercury Cougar асосида ишланган.

Mercury Cougar автомобили 4700 х 1770 х 1330 мм ўлчамдаги купе бўлиб, ғилдираклар базаси 2700 мм. 2 литрли (127 от кучи) ва 2,5 литрли (172 от кучи) Duratec V6 бензинли двигателига эга. 5 поғонали механик ва 4 поғонали автомат қути билан ишлайди. 100 км/соат тезликка эришиши учун 8,6 сония вақт лозим. Bugatti Veyron қиёфасини гавдалантирган машинага қандай мотор ўрнатилганлигини биз билмаймиз, шу туфайли, динамик тавсифи тўғрисида бир гап айтиш қийин.

Эслатиб ўтамиз: бу Bugatti Veyronга ўхшатиб ишланган автомобилларнинг биринчиси эмас. 2013 йилда Suzuki Swift асосида ҳам Veyron ясалган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"