Европада Ferrari Land истироҳат боғи очилади

Европада Ferrari Land истироҳат боғи очилади

Италиянинг Ferrari автомобиль бренди шарафига номланган истироҳат боғи 7 апрел куни Испаниянинг PortAventura аттракционлар боғи ҳудудида очилади. Янги боғнинг энг кутилмаган ажойиботи 112 метрли тезлатувчи мослама бўлиши кутиляпти. “Тезлатгич” йўловчиларни беш сонияда 180 км/соат тезликда учиради.

Ундан ташқари, истироҳат боғида пойга трассаси ва “Формула 1” симулятори бўлади. Шунингдек, автомобиль брендининг тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи Ferrari Land Gallery галареяси очилади.

Истироҳат боғида “Феррари”га катта ўрин ажратилади. Уерда пойга болидларини, пойгачилар ёқтирган ресторанни учратиш мумкин. Ҳаттоки, Ferrari заводининг ишлаб чиқариш линияси ҳам ўрин олган.

Ferrari Land эгаларининг билдиришича, бир кунлик ҳордиқ чиқариш нархи катталар учун 60, болалар учун 52 евро бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Ferrari Land

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"