Европанинг энг ишончли автомобиллари билан танишинг

Европанинг энг ишончли автомобиллари билан танишинг

Истеъмолчи ва фойдаланувчилар ташкилоти (OCU) 30 мингдан зиёд автомашина эгалари орасида сўров ўтказиб, эгасига камроқ ташвиш келтирувчи автомобиль русумини аниқлади. Сўровнома асносида ишончлилик индекси 100 балли тизимда баҳоланди.

Европалик ҳайдовчиларга энг кам муаммо туғдирадиган автомобиллар кунчиқар юртга мансуб русумлар бўлиб чиқди. Рейтингдаги дастлабки қаторни Honda, Lexus ва Toyota автомобиллари банд қилишди. Энг ишончли машиналар ўнлигига эса атиги учта Европа компанияларининг автомобиллари кира олди: BMW, Audi ва Dacia

Шунингдек, OCU тадқиқотчилари 433 машина русумига қараб ўз синфи бўйича энг ишончли автомобилни ҳам аниқлашди. Компактлар орасида 2008 йилда ишлаб чиқарилган Honda Jazz биринчи ўрин соҳиби бўлди. Гольф-класснинг энг зўр русуми Ford Focus 1.6, ўртача ўлчамдаги седанларнинг энг ишончлилари Seat Exeo 2.0 TDI, Toyota Prius ва Honda Insight деб тан олинди. Микровэнлар орасида энг ишончлиси Renault Scenic 1.6 dCi ва Toyota Verso 2.0 D4-D. Йўлтанламаслар орасида эса дизелга юрадиган иккилитрли Volvo XC60га етадигани йўқ бўлиб чиқди.

Ишончлилик индекси бўйича рейтинг баллари

Honda

93

Lexus

92

Toyota

92

BMW

90

Mazda

90

Mitsubishi

89

Kia

89

Subaru

89

Audi

89

Dacia

89

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"