Фарғона ва Самарқандга киришдаги патрул постлари олиб ташланди

Фарғона ва Самарқандга киришдаги патрул постлари олиб ташланди

Фарғонага киришдаги “Водий-5” йўл-патрул пости олиб ташлангани ҳақида Podrobno.uz сайти ёзмоқда. Ушбу пост Фарғона тумани ҳудудида жойлашган эди.

Яқинда Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга қаратилган нутқида вилоятлар орасидаги патрул постлари танқид қилиниб, олиб ташланиши маъқулланган эди.

Қисқа муддатда Фарғона вилоятида постлар фаолияти кўриб чиқилиб, йўл-патрул хизматига қарашли 8та пост тугатилади.

Самарқанд вилоятида ҳам йўл-патрул хизматининг 4та пости тугатилди. Самарқандга киришдаги “Штаб”, Оқдарё ва Иштихон чегарасидаги “Лойиш”, Пастдарғомга киришдаги “Чархин” ва Нарпай туманидаги “Мирбозор” постлари энди йўқ.

“Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади”, деб таъкидлаган эди президент нутқида.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"