Ferrari 690 от кучига эга родстерни тақдим этди

Ferrari 690 от кучига эга родстерни тақдим этди

488 Spider русуми асосида тайёрланган очиқ кузовли J50 ишлаб чиқарилиши маълум қилинди. Ҳар бир нусхаси буюртмачининг хоҳиш-истагига мослаб яратилади. Родстерни Токиода япон бозорига марка кириб келишининг 50 йиллиги муносабати билан намойиш этилди.

Автомобилнинг тумшуқ қисми дизайни сезиларли тарзда ўзгарган. Олд ойнасининг линияси пасайган. Хавфсизлик ёйлари ўзига хос шакл касб этган. Суперкар орқа қисмининг қора ранги машҳур 288 GTO ва F40 русумларини эсга солади.

Ferrari J50 худди 488 Spider каби ўрта моторлидир. Машинага Vсимон, турбодамлаш технологияли, 3,9 литрли мотор ўрнатилади. Унинг қуввати 690 от кучигача оширилган.

Чекланган нусхада ишлаб чиқарилувчи суперкар нархи аниқ айтилмади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"