Ferrari механик узатмалар қутисидан воз кечди

Ferrari механик узатмалар қутисидан воз кечди

Porsche ва Ford сингари йирик автокомпаниялар баъзи спорткарлари учун ҳозир ҳам механик қутидан фойдаланаётган пайтда “Феррари” ундан батамом воз кечди.

Париж автосалонида компания вакиллари бундан буён икки илашмали (сцепления) автоматик қути билан автомобиль ишлаб чиқаришини эълон қилди. Италиялик автомобилсозлар автомат қути максимал иш унумдорлигини таъминлашига ишонади.

“Феррари” маркасининг механик қутили охирги русуми биринчи авлод California машинаси бўлиб, бор-йўғи беш нусха сотилган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"